Az-Zumar surasi, 67-oyat

39:67

وَمَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦ وَٱلۡأَرۡضُ جَمِيعٗا قَبۡضَتُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُ مَطۡوِيَّٰتُۢ بِيَمِينِهِۦۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ ٦٧

Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, Ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир. 21

Izohlar

21 (Бу дунёда Аллоҳга ширк келтирганлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканини тўғри тақдир қилмадилар. Улар Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига ибодат қилмаётганлари, Унга ширк келтираётганлари шунга далолатдир. Аллоҳнинг ваҳдониятини ҳам, Аллоҳнинг улуғлигини ҳам идрок қилмадилар. Улар Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирлигини англамадилар. Агар шу маъноларни идрок қилганларида Унга ширк келтирмас эдилар.)

Tafsir

Мушриклар Аллоҳни етарлича улуғламасдан, Унга заиф, ожиз махлуқотларни шерик қилдилар. Аллоҳнинг қудрати нақадар буюк эканидан ғафлатда қолдилар. Бу қудратнинг кўринишларидан бири шуки, ер юзи ўзидаги барча тоғлари, дарахтлари, дарёлари, денгизлари билан бирга Қиёмат куни У Зотнинг Чангалида бўлади. Етти осмоннинг ҳаммаси Унинг Қўлида ғижимланиб туради. У Зот мушриклар айтаётган шериклардан Пок ва Олийдир.