وَلَقَدۡ ضَرَبۡنَا لِلنَّاسِ فِي هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانِ مِن كُلِّ مَثَلٖ لَّعَلَّهُمۡ يَتَذَكَّرُونَ ٢٧
Батаҳқиқ, Биз ушбу Қуръонда одамларга турли мисоллар келтирдик. Шоядки, эсласалар.
Tafsir
Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган бу Қуръонда эзгулик билан ёвузлик, ҳақ билан ботил, иймон билан куфр ва бошқа мавзуларда турли хил мисоллар келтирдик. Шоядки, шу мисоллардан ибрат олиб, ҳаққа амал қилсалар ва ботилни тарк этсалар.