وَتَبَارَكَ ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَا وَعِندَهُۥ عِلۡمُ ٱلسَّاعَةِ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ٨٥
Осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг мулкига эга бўлган Зот баракотли(буюк)дир. Соат (қиёмат) илми Унинг ҳузуридадир. Унгагина қайтарилурсизлар.
Tafsir
Аллоҳнинг яхшилиги, баракаси кўпайгандан кўпайиб бораверади. Осмонлару ер ва улар орасидаги нарсалар ёлғиз Унинг мулкидир. Қиёмат қачон бўлишини ҳам ёлғиз Ўзи билади. Ундан бошқа ҳеч ким билмайди. Охиратда ҳисоб-китоб ва жазо ёки мукофот учун қайтиб борар жойинглар ҳам ёлғиз Унгадир.