Az-Zukhruf surasi, 77-oyat

43:77

وَنَادَوۡاْ يَٰمَٰلِكُ لِيَقۡضِ عَلَيۡنَا رَبُّكَۖ قَالَ إِنَّكُم مَّٰكِثُونَ ٧٧

Улар: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» – деб нидо қилдилар. У: «Албатта, сиз туриб қолгувчисиз», деди. 17

Izohlar

17 (Яъни, дўзахилар ўзларига берилаётган азоблар оғриғи, алами ва шиддатига чидай олмай, дўзах ишларига қараб турувчи Молик исмли фариштага қараб: «Эй Молик! Роббинг бизни битирсин!» дейдилар.)

Tafsir

Дўзахнинг Молик деб аталган ходимига нидо қилиб: "Эй Молик, Парвардигоринг бизнинг жонимизни олсин, бу азобдан қутулайлик", дедилар. Бунга жавобан Молик: "Сизлар бу азобда мангу қоласизлар, ҳеч қачон ўлмайсизлар, азоб ҳам ҳеч қачон тўхтамайди", деди.