Az-Zukhruf surasi, 4-oyat

43:4

وَإِنَّهُۥ فِيٓ أُمِّ ٱلۡكِتَٰبِ لَدَيۡنَا لَعَلِيٌّ حَكِيمٌ ٤

Албатта, у ҳузуримиздаги она китобдадир, у олийдир, ҳикматлидир. 1

Izohlar

1 (Уламоларимиз, «она китоб»дан мурод Лавҳул Маҳфуз, деганлар. Демак, Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги Лавҳул Маҳфузда сақланган. Бу эса, уни Аллоҳ таоло нақадар зўр қадрлаганини кўрсатади.)

Tafsir

Албатта бу Қуръон Лавҳул-Маҳфузда жуда олий, юксак мақомдадир ва ҳикматларга тўладир. Унинг буйруқлар борасидаги оятлари ҳам, тақиқлар борасидаги оятлари ҳам мустаҳкамдир.