أَفَنَضۡرِبُ عَنكُمُ ٱلذِّكۡرَ صَفۡحًا أَن كُنتُمۡ قَوۡمٗا مُّسۡرِفِينَ ٥
Наҳотки, сиз исрофчи қавм бўлганингиз учун сиздан юз ўгириб, зикр(эслатма)ни буриб юборсак?! 2
Izohlar
2 (Яъни, Қуръонни булар қабул қилмас экан, майли, юраверсинлар, деб уни бошқаларга томон буриб юборсак бўладими?! Йўқ, Бизнинг одатимиз бундай эмас. Асл одатимизни билиш учун ўтган Пайғамбар ва умматларнинг ҳолига бир назар солинг!)
Tafsir
Ширку маъсиятларни кўпайтириб юборганингиз учун сизларга Қуръонни нозил қилмасдан қўярмидик. Ҳаргиз бундай қилмасмиз. Зеро, илоҳий раҳмат бунинг аксини тақозо этади.