فَٱنتَقَمۡنَا مِنۡهُمۡۖ فَٱنظُرۡ كَيۡفَ كَانَ عَٰقِبَةُ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٢٥
Бас, Биз улардан интиқом олдик. Энди назар сол. (Пайғамбарларни) ёлғончи қилгувчиларнинг оқибати қандай бўлди?!
Tafsir
Сиздан олдинги пайғамбарларни ёлғончига чиқарган умматлардан қасос олиб, уларни ҳалок айладик. Бас, пайғамбарни ёлғончига чиқарадиганларнинг оқибати нима билан тугаши ҳақида фикр юритинг. Уларнинг оқибати ўта аянчли бўлган.