أَمۡ يَقُولُونَ تَقَوَّلَهُۥۚ بَل لَّا يُؤۡمِنُونَ ٣٣
Балки, у(Қуръон)ни ўзи тўқиди, дерлар? Йўқ, улар иймон келтирмаслар.
Tafsir
Ёки: "Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тўқиган, унга ҳеч қандай ваҳий келмаган", дейдиларми? Йўқ, уни Муҳаммад алайҳиссалом тўқиган эмас. Балки улар Қуръонга иймон келтиришдан ўзларини катта оляптилар-да, ўзи тўқиган, деб қўя қоляптилар.