يَعۡتَذِرُونَ إِلَيۡكُمۡ إِذَا رَجَعۡتُمۡ إِلَيۡهِمۡۚ قُل لَّا تَعۡتَذِرُواْ لَن نُّؤۡمِنَ لَكُمۡ قَدۡ نَبَّأَنَا ٱللَّهُ مِنۡ أَخۡبَارِكُمۡۚ وَسَيَرَى ٱللَّهُ عَمَلَكُمۡ وَرَسُولُهُۥ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَٰلِمِ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ ٩٤
Ҳузурларига қайтиб келганингизда, сизга узр айтарлар. Сен: «Узр айтманглар, биз сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ бизга сизларнинг хабарларингизни берди. Албатта, Аллоҳ ва Унинг Расули амалингизни кўрадир, сўнгра, ғайбни ва шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Бас, У сизга қилиб юрган амалингизнинг хабарини берадир», – деб айт.
Tafsir
Мусулмонлар жиҳоддан қайтиб келганларидан кейин уйда қолган мунофиқлар шумшайиб узр айтадилар. Аллоҳ Ўз Пайғамбари ва мўминларга уларга шундай раддия билдиришни тайинлаяпти: "Бизга ёлғон узрларингизни айтманглар. Сизларга ҳеч қачон ишонмаймиз. Аллоҳ ичингизда нима борлигидан бизни огоҳ этди. Яқинда Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари тавба қилиш ё қилмасликларингизни кўради. Тавба қилганларнинг тавбасини қабул қилади. Кейин ҳамма нарсадан огоҳ бўлган Аллоҳга қайтурсизлар. Ўшанда сизларга қандай амаллар қилганингизни айтиб, жазо ё мукофотингизни берур.