أَلَمۡ يَعۡلَمُوٓاْ أَنَّهُۥ مَن يُحَادِدِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَأَنَّ لَهُۥ نَارَ جَهَنَّمَ خَٰلِدٗا فِيهَاۚ ذَٰلِكَ ٱلۡخِزۡيُ ٱلۡعَظِيمُ ٦٣
Улар кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига хилоф қилса, албатта, унга жаҳаннам оташ бўлиб, унда абадий қолишини, ана шу катта шармандалик эканлигини билмасларми?!
Tafsir
Анави мунофиқлар бу ишлари билан Аллоҳ ва Пайғамбарига қарши чиқаётганларини ва бунинг оқибатида дўзах оловида абадий қолишларини билмасмидилар? Бу жуда катта хорлик ва шармандаликдир.