At-Tawbah surasi, 64-oyat

9:64

يَحۡذَرُ ٱلۡمُنَٰفِقُونَ أَن تُنَزَّلَ عَلَيۡهِمۡ سُورَةٞ تُنَبِّئُهُم بِمَا فِي قُلُوبِهِمۡۚ قُلِ ٱسۡتَهۡزِءُوٓاْ إِنَّ ٱللَّهَ مُخۡرِجٞ مَّا تَحۡذَرُونَ ٦٤

Мунофиқлар уларга қалбларидаги нарсанинг хабарини берадиган сура нозил бўлишидан қўрқарлар. Сен: «Истеҳзо қилаверинглар. Аллоҳ сиз қўрқаётган нарсани албатта чиқаргувчидир», – деб айт. 36

Izohlar

36 (Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом замонларида яшаган мунофиқлар ҳар доим мусулмонлар билан бирга юрганларидан, нозил бўлаётган оятлар ва суралардан хабардор эдилар. Улар баъзи вақтларда сура нозил бўлиб, ҳеч ким билмайдиган яширин ишлар ҳам фош қилинаётганининг жонли гувоҳи эдилар. Ўзлари мунофиқлик қилиб, яширин гаплар айтиб ёки дилларида Исломга, мусулмонларга қарши ўй-фикрларни тугиб юришар эди. Аммо, бирон сура нозил бўлиб, қалбимиздаги сирни очиб қўймаса эди, деб қўрқардилар ҳам.)

Tafsir

Мунофиқлар Аллоҳ пайғамбарига сура нозил қилиб, кўнгилларидаги куйрдан мўминларни бохабар қилиб қўйишидан қўрқадилар. Айтинг, эй Пайғамбар: "Эй мунофиқлар, динни ёмон кўриш ва унга таъна тошларини отишда давом этаверинглар. Аллоҳ яқинда бир сура нозил қилиб ёки пайғамбарига хабар бериб, сизлар қўрқаётган ўша ишни юзага чиқариб қўяди".