وَمِنۡهُمُ ٱلَّذِينَ يُؤۡذُونَ ٱلنَّبِيَّ وَيَقُولُونَ هُوَ أُذُنٞۚ قُلۡ أُذُنُ خَيۡرٖ لَّكُمۡ يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَيُؤۡمِنُ لِلۡمُؤۡمِنِينَ وَرَحۡمَةٞ لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنكُمۡۚ وَٱلَّذِينَ يُؤۡذُونَ رَسُولَ ٱللَّهِ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ ٦١
Улардан Пайғамбарга озор берадиган ва: «У қулоқдир» дейдиганлар бор. «Сизга яхшилик нарсаларга қулоқдир. Аллоҳга иймон келтирадир, мўминларга ишонадир, сизлардан иймон келтирганларга раҳматдир. Аллоҳнинг Расулига озор берадиганларга аламли азоб бордир», – деб айт. 35
Izohlar
35 (Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом ҳамма билан яхши муомалада бўлардилар. Ҳамманинг дардига қулоқ осар эдилар. Мунофиқлар бу юксак одоб намунасидан ҳам эгри хулоса чиқариб, моғор босган қалблари ҳиқду ҳасадга тўлиб, фитна гап ўйлаб чиқардилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга «қулоқ» деб лақаб қўйдилар.)
Tafsir
Мунофиқлар орасида Пайғамбар алайҳиссаломга озор бериб: "У ҳаммага қулоқ солаверади, ҳаммага ишонаверади, ҳақ билан ноҳақни ажрата олмайди", дейдиганлари бор. Эй Пайғамбар, айтинг: "Пайғамбар фақат яхши гапга қулоқ солади, Аллоҳга иймон келтиради, содиқ мўминларга ишонади ва меҳрибон бўлади. Зеро, унинг Пайғамбар бўлиб юборилиши мўминлар учун раҳматдир. Пайғамбар алайҳиссаломга озор берадиганлар учун озорлари қандай ва қанча бўлишидан қатъи назар, аламли азоб бордир".