At-Tawbah surasi, 48-oyat

9:48

لَقَدِ ٱبۡتَغَوُاْ ٱلۡفِتۡنَةَ مِن قَبۡلُ وَقَلَّبُواْ لَكَ ٱلۡأُمُورَ حَتَّىٰ جَآءَ ٱلۡحَقُّ وَظَهَرَ أَمۡرُ ٱللَّهِ وَهُمۡ كَٰرِهُونَ ٤٨

Батаҳқиқ, бундан аввал ҳам, токи улар ёқтирмасалар-да, ҳақ келиб, Аллоҳнинг иши устун бўлгунича, фитна қўзиб, сенга ишларни ағдар-тўнтар қилишар эди. 28

Izohlar

28 (Яъни, мунофиқлар аввалдан фитначи бўлиб келганлар. Улар Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассалом Мадинаи Мунавварага келган пайтларида устма-уст фитна қўзғашган. Доимо ишларни остин-устин қилиб бузиб юришган. Токи Аллоҳ имкон бериб, душманлар устидан ғалаба қозониб, Ислом куч-қувватга эга бўлгандагина, қўрққанларидан бир оз бўшашиб қолишган эди.)

Tafsir

Эй Пайғамбар, анави мунофиқлар илгари Табук ғазотида ҳам мўминларни тафриқага солиб, парчалаб ташлашга уринганлар ва турли найрангларни қўллаб, ишларингизни пароканда қилмоқчи бўлганлар. Уларнинг найранглари жиҳод ҳақидаги қатъиятингизга таъсир қилиб қолиши мумкин эди. Лекин ўша пайтда Аллоҳ сизни қўллаб-қувватлаб, нусрат берди, динини ғолиб, душманларини эса мағлуб этди. Табиийки, уларга бу ёқмади. Чунки улар ботилнинг ҳақ устидан ғолиб бўлишини истардилар.