At-Tawbah surasi, 40-oyat

9:40

إِلَّا تَنصُرُوهُ فَقَدۡ نَصَرَهُ ٱللَّهُ إِذۡ أَخۡرَجَهُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ثَانِيَ ٱثۡنَيۡنِ إِذۡ هُمَا فِي ٱلۡغَارِ إِذۡ يَقُولُ لِصَٰحِبِهِۦ لَا تَحۡزَنۡ إِنَّ ٱللَّهَ مَعَنَاۖ فَأَنزَلَ ٱللَّهُ سَكِينَتَهُۥ عَلَيۡهِ وَأَيَّدَهُۥ بِجُنُودٖ لَّمۡ تَرَوۡهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ ٱلسُّفۡلَىٰۗ وَكَلِمَةُ ٱللَّهِ هِيَ ٱلۡعُلۡيَاۗ وَٱللَّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ٤٠

Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига: «Хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан», деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли Зотдир. 23

Izohlar

23 (Эй мўминман деб юрганлар, агар сиз бу сафар Пайғамбарга ёрдам бермасангиз, ҳечқиси йўқ, сизга ёмон бўлади. Аллоҳ Ўз Пайғамбарига ёрдам бериши турган гап. Уни Маккада кофирлар ўлдирмоқчи бўлиб, гапни бир жойга қўйганларида ҳам Аллоҳ унга нусрат берган. Аллоҳ кофирларнинг ёмон ниятларини унга билдирган ва унга чиқиб кетишни амр қилган. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом Абу Бакр Сиддиқ билан бирга ҳижратга чиққанлар. Мушриклар кўп эдилар, Аллоҳ Пайғамбарига ёрдам берган.)

Tafsir

Эй мўминлар, Пайғамбар алайҳиссаломга сизлар ёрдам бермасангизлар ва унинг Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш чақириғига қулоқ солмасангизлар, мушриклар уни ва Абу Бакрни Маккадан ҳайдаб чиқарган пайтларида сизлар бўлмасангизлар ҳам уни Аллоҳнинг Ўзи қўллаб-қувватлаган эди-ку. Фақат иккаласи Савр ғорида турганларида кофирлар уларни излаб келиб қолган пайтида Абу Бакр Сиддиқ қўрқиб кетганди. Пайғамбар алайҳиссалом: "Ташвиш қилма, Аллоҳ биз билан биргадир. Ўзи бизни қўллаб-қувватлайди ва нусрат беради", деганди. Шунда Аллоҳ Пайғамбарининг қалбига хотиржамлик индириб, сизлар кўрмайдиган фаришта лашкарни тушириб, мушриклар сўзини паст қилганди. Ислом олий бўлиши билан Аллоҳнинг калимаси олий бўлур. Аллоҳ Ўз зотида ҳам, қаҳрида ҳам, мулкида ҳам Ғолибдир. Ҳеч кимса, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб бўла олмас. Аллоҳ Ўз тадбирини, қадарини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.