At-Tawbah surasi, 2-oyat

9:2

فَسِيحُواْ فِي ٱلۡأَرۡضِ أَرۡبَعَةَ أَشۡهُرٖ وَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّكُمۡ غَيۡرُ مُعۡجِزِي ٱللَّهِ وَأَنَّ ٱللَّهَ مُخۡزِي ٱلۡكَٰفِرِينَ ٢

Бас, ер юзида тўрт ой сайр қилиб юринглар ва билингларки, албатта, сиз Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассиз ва, албатта, Аллоҳ кофирларни хор қилгувчидир. 1

Izohlar

1 (Бу иш мусулмонлар билан тузган аҳдни бузган мушрикларга тегишлидир.)

Tafsir

Эй мушриклар, ер юзида тўрт ой тинч юраверинглар. Ундан кейин битим тугайди ва сизларга омонлик бўлмайди. Шунга ишончингиз комил бўлсинки, модомики, куфрингизда давом этар экансиз, ҳеч қачон Аллоҳнинг азобидан қутулиб кета олмассиз. Яна ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳ кофирларни ҳар икки дунёда хор қилгай. Бу дунёда ўлим топгай ё асир тушгай, Қиёматда эса жаҳаннамга равона бўлгай. Бу гап аҳдини бузганларга ҳам, битими маълум муддат билан боғланмаганларга ҳам тегишлидир. Лекин ким билан муайян муддатга битим тузилган бўлса, гарчи тўрт ойдан кўп бўлса ҳам битим муддати тугагунича кутилади.