۞ أَجَعَلۡتُمۡ سِقَايَةَ ٱلۡحَآجِّ وَعِمَارَةَ ٱلۡمَسۡجِدِ ٱلۡحَرَامِ كَمَنۡ ءَامَنَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِ وَجَٰهَدَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۚ لَا يَسۡتَوُۥنَ عِندَ ٱللَّهِۗ وَٱللَّهُ لَا يَهۡدِي ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ١٩
Ҳожиларга сув беришни ва Масжидул Ҳаромни обод қилишни Аллоҳга, охират кунига иймон келтирган ва Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилган каби қилдингизми?! Улар Аллоҳнинг ҳузурида тенг эмаслар. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. 10
Izohlar
10 (Макка мушриклари Масжидул Ҳаромнинг ва ҳажнинг хизматларини тақсимлаб олишган эди, айниқса, ҳожиларга сув бериш алоҳида мартаба ҳисобланарди. Бу ишлардан мушриклар доимо фахрланиб юришар эди. Ҳатто кишилар орасида бу ҳақда тортишувлар ҳам бўлиб турарди. Оятда бу ишнинг ҳақиқий баҳоси берилмоқда.)
Tafsir
Эй мушриклар, сизлар ҳожиларга сув бериш ва Мажидул-Ҳаромни обод қилиш ишларини бажарадиган ходимларни Аллоҳга ишонадиган, ширк келтирмайдиган, Қиёмат кунига иймон келтирадиган, жони ва молини тикиб, Аллоҳ калимасини олий қилиш, куфр калимасини эса ер билан яксон қилиш йўлида жиҳод қиладиган кимса билан тенглаштирмоқчимисизлар? Аллоҳнинг наздида ҳар иккисининг фазли тенг, деб ўйлайсизларми? Улар Аллоҳнинг наздида ҳеч қачон тенг бўлолмайдилар. Гарчи ҳожиларга сув бериш каби яхши амалларни қилаётган бўлсалар-да, Аллоҳ золим мушрикларга тавфиқ бермайди.