At-Talaq surasi, 3-oyat

65:3

وَيَرۡزُقۡهُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَحۡتَسِبُۚ وَمَن يَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِ فَهُوَ حَسۡبُهُۥٓۚ إِنَّ ٱللَّهَ بَٰلِغُ أَمۡرِهِۦۚ قَدۡ جَعَلَ ٱللَّهُ لِكُلِّ شَيۡءٖ قَدۡرٗا ٣

Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, унга У зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Ҳақиқатан, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир. 2

Izohlar

2 (Учинчи поклик охирлаб қолганда эр хотинга ражъат қилиб қайтариб олса, оилавий ҳаётлари давом этаверади. Идда тугашига яқин қолганда ҳам ажралиш фикридан қайтмаган бўлса, яхшилик билан ажралиш керак.)

Tafsir

Ва уни хаёлига ҳам келмаган тарафдан ризқлантиради. Ким ўзининг ишларида Аллоҳга таянса, Аллоҳнинг Ўзи унга кифоя қилади. Аллоҳ Ўзи истаган ишни бажара оладиган Зотдир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқ. Бирон нарсани ўтказиб юбормайди. Аллоҳ ҳар бир нарсага бир миқдор тайин қилиб қўйган. Қийинчиликнинг ҳам бир миқдори бор, осонликнинг ҳам. Улардан бири кетиб, бири келиб туради. Биттаси тинимсиз давом этавермайди.