At-Talaq surasi, 2-oyat

65:2

فَإِذَا بَلَغۡنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمۡسِكُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٍ أَوۡ فَارِقُوهُنَّ بِمَعۡرُوفٖ وَأَشۡهِدُواْ ذَوَيۡ عَدۡلٖ مِّنكُمۡ وَأَقِيمُواْ ٱلشَّهَٰدَةَ لِلَّهِۚ ذَٰلِكُمۡ يُوعَظُ بِهِۦ مَن كَانَ يُؤۡمِنُ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۚ وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مَخۡرَجٗا ٢

Ва улар муддатларига етсалар, яхшилик билан ушланглар, ёки яхшилик билан ажралинглар ва сиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Ва гувоҳликни Аллоҳ учун қилинглар. Бу ишингиздан, кимнинг Аллоҳга ва қиёмат кунига иймони бўлса, ваъзланур. Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.

Tafsir

Муддатлари тугай деб қолганда эса ё яхшилик билан ярашиб олинглар ёки иддалари тугагунига қадар тек қўйиб, яхшилик билан ажрашинглар. Уларнинг ҳуқуқларини поймол қилманглар. Ярашмоқчи бўлганингизда ҳам, ажрашмоқчи бўлганингизда ҳам низони бартараф этиш учун ўзингиздан икки адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Гувоҳлар гувоҳликни Аллоҳ учун тўкис бажарсинлар. Бу ҳукмлардан Аллоҳга ва Қиёмат кунига иймон келтирган киши ибрат, насиҳат олади. Чунки насиҳат фақат мўмингагина кор қилади. Ким Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш ила тақво қилса, Аллоҳ унга ҳар қандай қийин, танг аҳволдан чиқиб кетиш йўлини кўрсатиб қўяди.