ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ ٨
Сўнгра, ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласиз. 1
Izohlar
1 (Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми — сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз.)
Tafsir
Ўша куни Аллоҳ таоло Ўзи ато этган соғлик, бойлик ва бошқа неъматлари хусусида шак-шубҳасиз, сизлардан сўрайди.