يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّبِيُّ لِمَ تُحَرِّمُ مَآ أَحَلَّ ٱللَّهُ لَكَۖ تَبۡتَغِي مَرۡضَاتَ أَزۡوَٰجِكَۚ وَٱللَّهُ غَفُورٞ رَّحِيمٞ ١
Эй Набий! Нима учун хотинларинг розилигини тилаб, Аллоҳ сенга ҳалол қилган нарсани ҳаром қилурсан! Аллоҳ кўп мағфират қилувчи ва раҳимлидир. 1
Izohlar
1 (Аллоҳ сенга ҳалол қилган чўрини ёки асални ўзингга ҳаром қилишинг дуруст эмас.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳ жориянгиз Мориядан фойдаланишни ҳалол қилиб қўйган бўлса, нима учун рашк қилаётган хотинларингизни рози қилиш мақсадида Аллоҳ сизга ҳалол қилган ишни ўзингизга ҳаром қилиб оласиз?