خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ بِٱلۡحَقِّ وَصَوَّرَكُمۡ فَأَحۡسَنَ صُوَرَكُمۡۖ وَإِلَيۡهِ ٱلۡمَصِيرُ ٣
У, осмонлару ерни ҳақ билан яратди. Ва қиёфангизни чиройли сувратда қилди. Ва қайтиб бориш Унинг Ўзигадир. 1
Izohlar
1 (Уламоларимиз «Осмонлару Ерни ҳақ билан яратди» жумласини «Ҳикмат» билан яратди, деб тушунтирадилар. Осмондаги ҳисобсиз юулдузлар ва бошқа жисмлар, уларнинг бир-биридан маълум узоқликда ва қатъий тартибда жойлашиши, ҳали инсон илми етмаган кўпгина нарса ва ҳодисалар уларни ягона Аллоҳ яратганини тасдиқлайди.)
Tafsir
Самоларни ҳам, заминни ҳам ҳақ ила яратди. Уларни бекорга яратмади. Эй одамлар, У Зот Ўз фазлу карами ила сизларга гўзал шакл берди. Хоҳлаганида сизларни хунук қилиб қўйиши ҳам мумкин эди. Қиёмат қайтиб бориш ёлғиз Унгадир. Ўшанда қилган амалларингизга яраша сизларга жазо ёки мукофот берур.