عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ١٨
У ғойиб ва очиқни билувчи, азийз ва ҳакийм Зотдир.
Tafsir
Аллоҳ ғайбдаги, инсон зотига номаълум бўлган оламдаги нарсаларни ҳам, ҳозирдаги, инсон зотига маълум бўлган оламдаги нарсаларни ҳам Билгувчи Зотдир. Ҳар икки оламдаги бирон нарса У Зотдан яширин қолмас. У ҳаммадан Ғолиб, Азиз Зотдир. Ҳар бир яратишини, шариатини ва тақдирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.