At-Taghabun surasi, 11-oyat

64:11

مَآ أَصَابَ مِن مُّصِيبَةٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۗ وَمَن يُؤۡمِنۢ بِٱللَّهِ يَهۡدِ قَلۡبَهُۥۚ وَٱللَّهُ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٞ ١١

Сизга Аллоҳнинг изнисиз ҳеч бир мусийбат етмас. Ким Аллоҳга иймон келтирса, У зот унинг қалбини ҳидоятга солур. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир. 3

Izohlar

3 (Бандага Аллоҳнинг қозои қадарисиз, илмисиз ҳеч бир мусибат етмайди, деган эътиқод доимо инсон хотирасида туриши керак. Пайғамбаримиз ҳадисларидан бирида: «... Ва билгинки, сенга етган мусибат адашиб бошқага ўтиши мумкин эмас, агар бошқага бўлса, сенга етмасди...», деганлар.)

Tafsir

Бирон кимсанинг жонига, молига ёки боласига бирон мусибат етса, у Аллоҳнинг қазойи қадари билан бўлади. Ким Аллоҳга, Унинг қазойи қадарига иймон келтирса, Аллоҳ унинг қалбини хотиржам этиб, пешонасига ёзилганига рози бўладиган қилиб қўяди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.