Ash-Shura surasi, 3-oyat

42:3

كَذَٰلِكَ يُوحِيٓ إِلَيۡكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِكَ ٱللَّهُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ ٣

Азийзу ўта ҳикматли бўлмиш Аллоҳ сенга ва сендан аввалгиларга мана шундай ваҳий қилур.

Tafsir

Эй Муҳаммад, душманларидан қасос олишга Қодир ва ҳар бир тадбирини, яратишини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Аллоҳ сизга ва сиздан олдинги пайғамбарларга мана шундай ваҳий қилади.