إِن يَشَأۡ يُسۡكِنِ ٱلرِّيحَ فَيَظۡلَلۡنَ رَوَاكِدَ عَلَىٰ ظَهۡرِهِۦٓۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّكُلِّ صَبَّارٖ شَكُورٍ ٣٣
Агар У зот хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўюр. Бас, у (кема)лар у(денгиз)нинг устида туриб қолурлар. Албатта, ана шунда ҳар бир сабр қилувчи ва шукр қилгувчи учун оят(белги)лар бордир.
Tafsir
Агар Аллоҳ хоҳласа, шамолни тўхтатиб қўяди. Шу билан кемалар денгизлар устида ҳаракатдан тўхтаб, қотиб қоладилар. Мана шу кемаларнинг яратилиши ва уларни шамоллар юритиб туришида ҳар бир балою офатларга сабр қиладиган, Аллоҳнинг неъматларига шукр қиладиган одам учун Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи ёрқин белгилар бор.