إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَةٗۖ وَمَا كَانَ أَكۡثَرُهُم مُّؤۡمِنِينَ ٦٧
Албатта, бунда оят-белги бор. Лекин кўплари мўмин бўлмадилар.
Tafsir
Денгиз ёрилиб, Мусо ва унинг одамлари нажот топиши, Фиръавн ва унинг одамлари эса ҳалокатга учрашида Мусонинг ҳақ пайғамбар эканига далолат қилувчи оят-аломатлар бор. Фиръавн одамларининг кўплари мўмин бўлмадилар.