Ash-Shu'ara surasi, 225-oyat

26:225

أَلَمۡ تَرَ أَنَّهُمۡ فِي كُلِّ وَادٖ يَهِيمُونَ ٢٢٥

Уларнинг ҳар водийда дайдишини.

Tafsir

Эй Пайғамбар, уларнинг гумроҳлиги шундаки, ҳар водийда дайдиб юриб, кимнидир гоҳида кўкка кўтариб мақтайдилар, гоҳида эса ёмонлаб, ер билан битта қиладилар.