فَكَذَّبُوهُ فَأَخَذَهُمۡ عَذَابُ يَوۡمِ ٱلظُّلَّةِۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَذَابَ يَوۡمٍ عَظِيمٍ ١٨٩
Бас, улар у(Шуъайб)ни ёлғончи қилдилар. Бас, уларни «соябон» куни азоби тутди. Албатта, у улуғ куннинг азоби эди. 18
Izohlar
18 (Аллоҳ таоло Айка халқини азобга дучор этишни ирода қилганида ҳавони ўта иситиб юборди. Шунда пастлаб келаётган булут пайдо бўлди. Булут уларга соябон бўлиб кўринди. Ҳаммалари ўзларини булут соясига урдилар. Жиноятчи қавмнинг ҳаммаси булут соясига кириб бўлгандан сўнг, бирдан чақмоқ чақиб, булутдан ўт-олов чиқиб уларни ҳалок этди.)
Tafsir
Уни ёлғончига чиқаришда давом этавердилар. Натижада уларга бало келди. Қаттиқ иссиқ кундан кейин уларни бир булутнинг "сояси" қамраб олди. Ундан ўт ёғиб, ҳаммасини куйдириб юборди. Улар ҳалокатга учраган кун жуда даҳшатли бўлганди.