وَلَا تَمَسُّوهَا بِسُوٓءٖ فَيَأۡخُذَكُمۡ عَذَابُ يَوۡمٍ عَظِيمٖ ١٥٦
Ва унга ёмонлик етказманглар, унда, сизни улуғ куннинг азоби тутадир», деди. 15
Izohlar
15 (Бошқа оятларда баён этилганидек, туянинг тошдан чиқарилишининг ўзи мўъжиза бўлган эди. Энди ўша мўъжиза туянинг Самуд қавми ичида туриш шарти қўйилди.)
Tafsir
Унга сўйиш ё уриш каби бирон заҳмат етказманглар. Акс ҳолда Аллоҳнинг азобига учрайсизлар. Бу иш устингизга бало ёғиладиган даҳшатли Қиёмат кунида содир бўлади.