As-Sajdah surasi, 4-oyat

32:4

ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ مَا لَكُم مِّن دُونِهِۦ مِن وَلِيّٖ وَلَا شَفِيعٍۚ أَفَلَا تَتَذَكَّرُونَ ٤

Аллоҳ осмонлару Ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра (Зоти ва улуғлигига муносиб суратда) Аршга юксалган Зотдир. Сиз учун ундан ўзга дўст ҳам, шафоатчи ҳам йўқдир. Ахир, эсламайсизларми?! 1

Izohlar

1 (Осмонлару Ернинг олти кунда яратилишининг ҳикмати ва сирлари ёлғиз Аллоҳнинг Ўзигагина маълум. Уламоларимиз бу тўғрида турли фикрларни айтган бўлсалар ҳам, кўплари Аллоҳга ҳавола этишни маъқул биладилар.)

Tafsir

Аллоҳ шундай Зотки, осмонлару ерни ва улар орасидаги нарсаларни олти кунда яратди. Аслида уларни бир кўз юмиб очгунча яратиб қўйишга ҳам Қодир. Кейин Ўзининг улуғлигига лойиқ бўлган бир тарзда Аршга кўтарилди. Эй одамлар, сизлар учун Ундан ўзга сизларни бошқарадиган бирон бошқарувчи ҳам, сизларни жазодан қутқариб оладиган бирон шафоатчи ҳам йўқдир. Шундай экан, ақлингизни ишлатиб, сизларни яратган Алоҳгагина бандалик қилиб, ундан бошқасини тарк қилсангизлар бўлмайдими?