أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰهُۚ بَلۡ هُوَ ٱلۡحَقُّ مِن رَّبِّكَ لِتُنذِرَ قَوۡمٗا مَّآ أَتَىٰهُم مِّن نَّذِيرٖ مِّن قَبۡلِكَ لَعَلَّهُمۡ يَهۡتَدُونَ ٣
Ёки, унинг ўзи тўқиб олган, дерларми?! Йўқ! У сендан олдин ўзларига ҳеч огоҳлантиргувчи келмаган қавмни огоҳлантиришинг учун Роббингдан (келган) ҳақдир. Шоядки, улар ҳидоят топсалар.
Tafsir
Анави кофирлар: "Уни Муҳаммаднинг ўзи тўқиган", дейишади. Лекин иш улар ўйлагандек эмас. Қуръон заррача шак-шубҳа аралашмаган ҳақдир. Эй Пайғамбар, у сизга Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган бир пайғамбар келмаган қавмни огоҳлантиришингиз учун Парвардигорингиз тарафидан нозил қилинган. Шоядки, улар ҳақ йўлга ҳидоят топиб, унга эргашсалар, унинг кўрсатмаларига амал қилсалар.