وَلَنُذِيقَنَّهُم مِّنَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَدۡنَىٰ دُونَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡأَكۡبَرِ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ٢١
Албатта, Биз уларга буюк азобдан олдин яқин азобни тоттирамиз. Шоядки, қайтсалар. 8
Izohlar
8 (Яъни, ўша фосиқларга охиратнинг буюк азобидан олдин бу дунёдаги яқин азобни тоттирамиз. Шоядки улар бундан сабоқ олиб, куфр ва фисқу фужурдан, ёмонликлардан қайтсалар.)
Tafsir
Анави ҳақни тан олмайдиган ва Аллоҳга итоатсизлик қиладиган бадбахтларга Қиёматдаги улуғ азобдан олдин шу дунёнинг ўзида бало ва машаққатларни тотдирамиз. Шоядки, тавба қилиб, итоат қилишга қайтсалар.