أَفَمَن كَانَ مُؤۡمِنٗا كَمَن كَانَ فَاسِقٗاۚ لَّا يَسۡتَوُۥنَ ١٨
Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўлурми?! Тенг бўлмаслар.
Tafsir
Аллоҳга иймон келтириб, У Зотнинг буйруқларини бажарадиган ва тақиқларидан тийиладиган кимса У Зотга итоатсизлик қиладиган кимса кабими? Асло! Бу иккиси Аллоҳнинг наздида баробар бўлмас.