As-Saffat surasi, 99-oyat

37:99

وَقَالَ إِنِّي ذَاهِبٌ إِلَىٰ رَبِّي سَيَهۡدِينِ ٩٩

У: «Албатта, мен Роббимга боргувчиман. У мени ҳидоят қилур.

Tafsir

Иброҳим деди: "Мен қавмимнинг шаҳрини тарк этиб, Парвардигорим сари йўл оламан. Токи, Унга бемалол ибодат қилай. Парвардигорим менга дунё ва охиратим учун яхши бўладиган йўлни албатта кўрсатади".