فَأَرَادُواْ بِهِۦ كَيۡدٗا فَجَعَلۡنَٰهُمُ ٱلۡأَسۡفَلِينَ ٩٨
Бас, улар унга макр-ҳийлани ирода қилишди. Биз уларни тубан қилдик.
Tafsir
Қавм Иброҳимга ёмонлик қилмоқчи бўлди. Уни ўлдириб, хотиржам бўлишни истади. Биз эса қасд қилганларни паст айлаб, ўтни Иброҳим учун совуқ ва саломатлик қилиб бердик.