As-Saffat surasi, 37-oyat

37:37

بَلۡ جَآءَ بِٱلۡحَقِّ وَصَدَّقَ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٣٧

Йўқ! У ҳақни келтирди ва Пайғамбарларни тасдиқ қилди.

Tafsir

Бу жуда катта туҳмат. Пайғамбар алайҳиссалом ҳаргиз мажнун ҳам, шоир ҳам бўлган эмас. У зот Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва пайғамбарларга эргашишга даъват этувчи Қуръонни олиб келган. Олдинги пайғамбарлар Аллоҳ тарафидан тавҳид ва охиратни исботлаш учун келганларини тасдиқ этган. Уларга мутлақо хилоф қилмаган.