Ar-Rum surasi, 44-oyat

30:44

مَن كَفَرَ فَعَلَيۡهِ كُفۡرُهُۥۖ وَمَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا فَلِأَنفُسِهِمۡ يَمۡهَدُونَ ٤٤

Ким куфр келтирса, унинг куфри ўзига зарар. Кимлар яхши амаллар қилган бўлса, ўзлари учун (замин) тайёрлар.

Tafsir

Ким Аллоҳга куфр келтирса, унинг куфри ўзига зарар. Дўзахда абадий қолади. Ким Аллоҳ учун яхши амал қилса, бас, улар ўзлари учун жаннатдан жой ҳозирлайдилар ва унда абадий қолиб, ноз-неъматлардан баҳраманд бўладилар.