فَأَقِمۡ وَجۡهَكَ لِلدِّينِ ٱلۡقَيِّمِ مِن قَبۡلِ أَن يَأۡتِيَ يَوۡمٞ لَّا مَرَدَّ لَهُۥ مِنَ ٱللَّهِۖ يَوۡمَئِذٖ يَصَّدَّعُونَ ٤٣
Бас, Аллоҳ томонидан рад қилинмайдиган кун келмасдан аввал тўғри динга юз тут. Ўша кунда (одамлар) бўлак-бўлак бўлурлар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Қиёмат куни келмай туриб юзингизни расо йўлга, Ислом йўлига буринг. У кун келишини рад этгувчи бўлмас. Ўша кунда одамлар иккига ажраладилар. Бир гуруҳи жаннатга кириб, ноз-неъматларга ноил бўладилар. Яна бир гуруҳи эса дўзахга тушиб, азобу уқубатларга гирифтор бўладилар.