وَيَقُولُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَوۡلَآ أُنزِلَ عَلَيۡهِ ءَايَةٞ مِّن رَّبِّهِۦۚ قُلۡ إِنَّ ٱللَّهَ يُضِلُّ مَن يَشَآءُ وَيَهۡدِيٓ إِلَيۡهِ مَنۡ أَنَابَ ٢٧
Ва куфр келтирганлар: «Унга Роббидан бир мўъжиза тушса эди», дерлар. Сен: «Албатта, Аллоҳ кимни хоҳласа, залолатга кетказур ва ўзига йўналганларини ҳидоят қилур», деб айт.
Tafsir
Аллоҳга ва Унинг оятларига куфр келтирганлар: "Муҳаммадга Парвардигоридан унинг ҳақлигини исботловчи биз ҳис қила оладиган бир мўъжиза нозил қилинса эди, кейин биз унга иймон келтирган бўлар эдик", дейдилар. Эй Пайғамбар, ўша ғаламисларга айтинг: "Аллоҳ Ўзи истаган одамни Ўз адли ила адаштириб қўяди. Ўз фазли ила Ўзига тавба қилиб қайтган кимсани ҳидоятга бошлайди. Ҳидоят уларнинг қўлида эмаски, уни қандайдир мўъжизалар нозил бўлиши билан боғлаб қўйсалар".