Ar-Ra'd surasi, 28-oyat

13:28

ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَطۡمَئِنُّ قُلُوبُهُم بِذِكۡرِ ٱللَّهِۗ أَلَا بِذِكۡرِ ٱللَّهِ تَطۡمَئِنُّ ٱلۡقُلُوبُ ٢٨

Иймон келтирганлар ва Аллоҳнинг зикри ила қалблари ором топганлар. Аё, Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором топмасми? 13

Izohlar

13 (Ҳа, иймон келтирганларнинг қалблари Аллоҳнинг зикри ила ором топади. Чунки у қалблар ўзларининг Аллоҳга доимий боғлиқ эканларини ҳис этадилар. Чунки бу қалблар дунёдаги ҳамма нарса Аллоҳдан эканлигини яхши биладилар.)

Tafsir

Аллоҳ ҳидоят қилган кишилар иймон келтирган ва Аллоҳни эслаш, У Зотга тасбеҳ айтиш, ҳамд айтиш, каломини тиловат қилиш каби зикрлар ила қалблари хотиржам бўладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни эслаш билангина қалблар ором олур. Қалбнинг ундан ўзга юпанчи йўқдир.