سَلَٰمٌ عَلَيۡكُم بِمَا صَبَرۡتُمۡۚ فَنِعۡمَ عُقۡبَى ٱلدَّارِ ٢٤
«Сабр қилганингиз учун сизларга Салом бўлсин! Бу оқибат диёри қандай ҳам яхши!» (дерлар). 12
Izohlar
12 (Мазкур жаннатга ҳузур-ҳаловатлари янада тўлиқ бўлсин учун ота-оналари, эр ёки хотинлари ва ўғил-қизлари ҳам қўшилиб кирадилар. Аммо шарти бор. Ўша ота-оналар, жуфти ҳалоллар ва зурриётлар аҳли солиҳ бўлишлари керак. Аҳли солиҳ бўлмасалар, кира олмайдилар. Адн жаннатлари катта неъмат, унга кирганлар улуғ мақомга эришадилар.)
Tafsir
Уларни табриклаш учун кирган фаришталар шундай дейдилар: "Аллоҳга тоат қилиш, гуноҳдан тийилиш йўлида ва аччиқ тақдирга сабр қилганингиз учун сизларга саломатлик бўлсин. Сизларни кутиб олган гўзал оқибат нақадар яхши, нақадар ёқимли!"