Ar-Ra'd surasi, 23-oyat

13:23

جَنَّٰتُ عَدۡنٖ يَدۡخُلُونَهَا وَمَن صَلَحَ مِنۡ ءَابَآئِهِمۡ وَأَزۡوَٰجِهِمۡ وَذُرِّيَّٰتِهِمۡۖ وَٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ يَدۡخُلُونَ عَلَيۡهِم مِّن كُلِّ بَابٖ ٢٣

Адн жаннатларидир. Унга улар ва уларнинг оталари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан солиҳ бўлганлари кирарлар. Сўнгра, уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб:

Tafsir

Бу гўзал оқибат доимий яшаш жойи бўлмиш жаннатлардир. Ато этилган неъмат тўла бўлишининг бир кўриниши шуки, улар билан бирга солиҳ ота-оналари ҳам, жуфти ҳалоллари ҳам, болалари ҳам кирадилар. Жаннатнинг ҳамма эшикларидан фаришталар кириб, уларни муборакбод этадилар.