ٱلَّذِينَ يُوفُونَ بِعَهۡدِ ٱللَّهِ وَلَا يَنقُضُونَ ٱلۡمِيثَٰقَ ٢٠
Улар Аллоҳнинг аҳдига вафо қиладиган ва мийсоқни бузмайдиганлардир. 10
Izohlar
10 (Бу ояти каримадаги аҳд барча аҳдларни ўз ичига олади, бу аҳдларнинг аввалида иймон аҳди туради. Бу ояти каримадаги мийсоқ ҳам барча мийсоқларини ўз ичига олади.)
Tafsir
Аллоҳга итоат этадиганлар Аллоҳга берган аҳдларига вафо қиладиган, Аллоҳ билан ёки бошқаси билан тузилган аҳду паймонни бузмайдиган зотлардир.