سَوَآءٞ مِّنكُم مَّنۡ أَسَرَّ ٱلۡقَوۡلَ وَمَن جَهَرَ بِهِۦ وَمَنۡ هُوَ مُسۡتَخۡفِۭ بِٱلَّيۡلِ وَسَارِبُۢ بِٱلنَّهَارِ ١٠
Сиздан ким гапни сир тутса, ким уни ошкор қилса ёки ким кечаси беркинувчи бўлсаю ким кундузи ошкор юрувчи бўлса — бари бир.
Tafsir
Аллоҳ яширин қилинган ишларни ҳам, ошкора қилинган ишларни ҳам билади. Эй одамлар, сизлардан кимдир яшириб гапирадими, ошкора гапирадими, кимдир одамларнинг кўзидан тун зулматига яшириниб оладими, куппа-кундузи ҳамманинг кўз ўнгида иш қиладими, Аллоҳ учун фарқи йўқ, ҳамма-ҳаммасини билиб туради.