وَإِذَا دُعُوٓاْ إِلَى ٱللَّهِ وَرَسُولِهِۦ لِيَحۡكُمَ بَيۡنَهُمۡ إِذَا فَرِيقٞ مِّنۡهُم مُّعۡرِضُونَ ٤٨
Уларни қачонки Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарига ораларида ҳукм чиқариш учун чорланса, баногоҳ, улардан бир гуруҳи юз ўгиргувчилардир.
Tafsir
Ўша мунофиқлар улар орасидаги хусуматга ҳакамлик қилиши учун Аллоҳ ва Расулига чақирилсалар, мунофиқликлари туфайли юз ўгириб кетадилар.