يَوۡمَئِذٖ يُوَفِّيهِمُ ٱللَّهُ دِينَهُمُ ٱلۡحَقَّ وَيَعۡلَمُونَ أَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡحَقُّ ٱلۡمُبِينُ ٢٥
Ўша кунда Аллоҳ уларнинг ҳақ жазоларини тўлиқ берур ва улар Аллоҳнинг Ўзи очиқ ҳақ эканини билурлар.
Tafsir
Ана ўша кунда Аллоҳ адолат ила уларнинг жазоларини тўла қилиб беради ва улар Аллоҳ субҳонаҳунинг Ҳақ эканини, У Зот айтган ҳар бир хабар, ҳар бир ваъда, ҳар бир огоҳлантирув шак-шубҳасиз ҳақ эканини билиб оладилар.