ٱلزَّانِيَةُ وَٱلزَّانِي فَٱجۡلِدُواْ كُلَّ وَٰحِدٖ مِّنۡهُمَا مِاْئَةَ جَلۡدَةٖۖ وَلَا تَأۡخُذۡكُم بِهِمَا رَأۡفَةٞ فِي دِينِ ٱللَّهِ إِن كُنتُمۡ تُؤۡمِنُونَ بِٱللَّهِ وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡأٓخِرِۖ وَلۡيَشۡهَدۡ عَذَابَهُمَا طَآئِفَةٞ مِّنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ ٢
Зинокор аёл ва зинокор эркак, икковларидан ҳар бирини юз даррадан уринг. Агар сиз Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган бўлсангиз, сизларни уларга нисбатан Аллоҳнинг динида шафқат тутмасин. Ва уларнинг азобига бир тоифа мўминлар гувоҳ бўлсинлар. 1
Izohlar
1 (Никоҳда бўлмай, эр-хотинлик ҳаётини таниб олмаганлар зино қилсалар, ушбу оятнинг ҳукмига биноан юз даррадан урилади.)
Tafsir
Зоний ва зониялар бу ишни бокира пайтида қилган бўлсалар, улардан ҳар бирини юз дарра уринглар. Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангизлар, уларга шафқат қилиб, шу ҳукмни ижро қилмаслик ёки уни енгиллатиш ҳолатлари юз бермасин. Уларга ҳад уриш бир қанча мўминларнинг гувоҳлигида, кўз ўнгида бўлсин. Токи, бу иш ҳаммага ёйилсин ва бошқаларнинг зинодан тийилишига сабаб бўлсин.