إِلَّا ٱلۡمُسۡتَضۡعَفِينَ مِنَ ٱلرِّجَالِ وَٱلنِّسَآءِ وَٱلۡوِلۡدَٰنِ لَا يَسۡتَطِيعُونَ حِيلَةٗ وَلَا يَهۡتَدُونَ سَبِيلٗا ٩٨
Фақат эркаклар, аёллар ва болалардан иборат, бирон чорага қодир бўлмаган, йўлни топа олмаган бечораларгина бундан мустасно.
Tafsir
Жабру зулмдан ўзларини ҳимоя этолмайдиган, чиқиб кетиш йўлини ҳам қилолмайдиган кучсиз-имконсиз узрли эркаклар, аёллар ва болалар бундан мустасно. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларни Ўз лутфу марҳамати ила кечириб юборса. Аллоҳ бандаларига Кечиримли ва тавба қилувчиларга Мағфиратли Зотдир.