وَيَقُولُونَ طَاعَةٞ فَإِذَا بَرَزُواْ مِنۡ عِندِكَ بَيَّتَ طَآئِفَةٞ مِّنۡهُمۡ غَيۡرَ ٱلَّذِي تَقُولُۖ وَٱللَّهُ يَكۡتُبُ مَا يُبَيِّتُونَۖ فَأَعۡرِضۡ عَنۡهُمۡ وَتَوَكَّلۡ عَلَى ٱللَّهِۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ وَكِيلًا ٨١
Улар, итоат, дерлар. Ҳузурингдан чиққач эса, бир тоифалари айтганингдан бошқага хуфёна тил бириктирарлар. Аллоҳ хуфёна тил бириктирган нарсаларини ёзиб қўядир. Бас, улардан юз ўгир ва Аллоҳга таваккал қил. Вакилликка Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилур. 36
Izohlar
36 (Ояти карима «Улар» деб айтаётган кишилар — мунофиқлардир. Уларга Қуръон оятларини ўқиб берсалар, Аллоҳнинг амрларини етказсалар, қисқа қилиб «итоат», дейишади. «Итоат»дан бошқа ният йўқ, деб кўрсатмоқчи бўлишади. Аслида эса, мақсадлари бошқа, шунинг учун ҳам, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларидан чиқишганидан сўнг «итоат»ни унутиб, бошқача иш тутишади.)
Tafsir
Мунофиқлар сизга тилларида "Буйруғингизга итоат этамиз ва бажарамиз", дейдилар. Ҳузурингиздан чиққанларидан кейин эса улардан бир тоифаси сизга айтган гапларининг зиддига хуфёна тил бириктирадилар. Аллоҳ уларнинг бу найрангларини кўриб-билиб турибди. Яқинда бу қилмишларига яраша жазосини беради. Сиз уларга эътибор берманг. Улар сизга ҳеч қандай зарар қила олмайдилар. Ишингизни Аллоҳга топшириб, Унгагина таянинг, суянинг. Таяниладиган вакил бўлишга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир.