مَّن يُطِعِ ٱلرَّسُولَ فَقَدۡ أَطَاعَ ٱللَّهَۖ وَمَن تَوَلَّىٰ فَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ عَلَيۡهِمۡ حَفِيظٗا ٨٠
Ким Пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳга итоат қилган бўлур. Ким юз ўгирса, Биз сени уларга қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ.
Tafsir
Ким Пайғамбар алайҳиссаломнинг буйруғини бажариб, тақиқларидан тийилиб, у зотга итоат этса, демак, Аллоҳнинг фармонини бажарибди. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ким сизга итоат этишдан бош тортса, асло хафа бўлманг. Биз сизни уларни кузатиб, назорат қилиб турадиган қўриқчи қилиб юборганимиз йўқ. Уларнинг амалларини ҳисоб-китоб қилиш Бизнинг ишимиздир.